“Барака” Инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
2020 йил 17 август куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши онлайн шаклда жамиятнинг корпоратив веб сайти www.barakaif.uz да ўтказилишини маълум қиламиз.
Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши онлайн шаклдаги ўтказилиши, умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш тартиб қоидалари бўйича маълумотларни жамиятнинг ушбу www.barakaif.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:
1. Жамият бошқарувчи компаниясининг 2019 йил молия хужалик фаолияти якунлари буйича хисоботини тасдиқлаш.
2. 2019 йил якуни буйича аудитор хулосасини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2019 йил якуни буйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиклаш.
4. Жамиятнинг 2019 йил якуни буйича соф фойдасини таксимлаш. Талаб қилинмаган дивидендларни фойдага олиш.
5. Жамиятнинг 2020 йил учун инвестиция декларацияси хамда харажатлар сметасини тасдиқлаш.
6. Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
7. Жамиятнинг тафтиш комиссиясини қайта сайлаш.
8. Жамиятни 2020 йил учун аудиторлик ташкилоти ва унга тўланадиган хизмат хақи микдорини белгилаш.
9. Жамиятни активларини бошқариш бўйича бошқарувчи компания билан шартнома имзолаш.
10. Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан шартномани имзолаш.
11. Жамиятнинг ички низомларини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2020 йил 27 июл ҳолатига ва умумий йиғилишида қатнашиш учун 2020 йил 11 август ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишнгиз мумкин. Тел (99890) 277-68-80 ва (99893) 270-03-33.